“ҲАЖ ТЕХ” АҚШни забт этмоқда

Бухоро вилояти Қоракўл туманида фаолият юритаётган ''ПАРВОЗ ФАЙЗ ПЛУС БАРАКА'' МЧЖ “ҲАЖ ТЕХ” бренди остида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариб, АҚШ бозорида муваффақиятли фаолият юритмоқда. Корхонада замонавий тикув цехи йўлга қўйилиб, юқори сифатли футболкалар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
АҚШ бозорида тайёр футболка маҳсулотларига бўлган талаб йилига 100 миллион долларни ташкил этяпти, бу эса ушбу йўналишнинг катта салоҳиятга эга эканини кўрсатади. Маҳсулотлар, хусусан, New Йорк City шаҳрида ташкил этилган савдо уйи орқали сотувга чиқарилиб, истеъмолчилар эътиборини қозонмоқда.
Мазкур фаолият нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки ҳудуд саноатининг халқаро бозордаги нуфузини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
