Дунёда

Hermès Нормандияда янги устахона очмоқда

Hermès Нормандияда янги  устахона очмоқда

Hermès компанияси Франциянинг Нормандия минтақасидаги Лес Анделйс шаҳрида янги чарм буюмлар ишлаб чиқариш устахонасини очмоқда. Ушбу лойиҳа орқали 260 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.

Янги устахона аввал завод бўлган ҳудудда қурилади. Бу ерда ишлайдиган ходимлар Hermès’нинг махсус ўқув марказида бепул ўқитилиб, ҳунармандчилик касбига эга бўладилар. Компания ёшлар ва турли касбга қизиққан одамлар учун имконият яратмоқда.

Бу лойиҳа Hermès’нинг сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, атроф-муҳитни асраш ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли режасининг бир қисмидир. 2010-йилдан буён компания Франция бўйлаб 13 та чарм устахона очиб, барқарор ва сифатли иш ўринлари яратиб келмоқда. Шу орқали Hermès маҳаллий иқтисодиётга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Батафсил ўқиш ГУЗ Партнерс лойиҳасининг иккинчи босқичи: ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва географияни кенгайтириш