Ҳиндистон экспортчилари АҚШнинг янги божхона божлари қаршисида стратегиялар ишлаб чиқмоқда

АҚШга арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш орқали барқарор бизнес қурган Ҳиндистон компаниялари жиддий муаммога дуч келишди. АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан 50 фоизлик импорт божи жорий этилиши экспортчиларнинг режалари ва фаолиятини кутилмаганда издан чиқарди. Баъзи тадбиркорлар бу ҳолатни ҳатто COVID пандемияси билан солиштирмоқда ва уни “бундан ҳам ёмон” деб аташмоқда.
Бу нега жиддий муаммо?
Янги божлар туфайли Ҳиндистондан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотлар – кийим-кечакдан тортиб дори-дармонларгача – Америка бозорида ҳаддан ташқари қимматга тушмоқда. Бу айниқса кичик бизнес учун хавфли: айримлари зарар билан ишлашга мажбур бўлмоқда, бошқалари эса умуман ёпилиш ёқасида.
Компаниялар қандай чоралар кўрмоқда?
Кичик корхоналар ҳеч бўлмаганда тирик қолиш учун фойдаси паст бўлган буюртмаларни ҳам қабул қилмоқда.
Йирик компаниялар эса ишлаб чиқаришни божлар паст бўлган давлатларга, масалан, Кения ва Эфиопияга кўчиришни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, улар янги бозорлар – Европа, Яқин Шарқ, Япония ва Австралияга чиқишмоқда.
Компаниялар мисолида:
-Гокалдас Эхпортс – даромадининг 70 фоизи АҚШдан; ҳозирда Африкада ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда.
-Титан (Танишқ бренди) – заргарлик маҳсулотларини Яқин Шарққа кўчиришни режалаштирмоқда.
-Welspun – Европа ва бошқа давлатлар бозорларига йўналмоқда.
-СНҚС Интернатионал – Европадаги савдо улушини оширмоқда.
Иқтисодий оқибатлар
Таҳлилчиларнинг баҳолашича, янги божлар Ҳиндистон ЯИМ (Ялпи ички маҳсулоти) ни 1% га камайтириши мумкин. Энг кўп зарар кўрадиган соҳалар: меҳнат талаб қиладиган тармоқлар – тўқимачилик, заргарлик, оёқ кийим саноати ва қишлоқ хўжалиги.
Давлатдан ёрдам сўровлари
Саноат уюшмалари – тўқимачилик, заргарлик ва қисқичбақалар ишлаб чиқарувчилари – Ҳиндистон ҳукуматига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар:
-экспорт божлари қайтарилиши (дутй drawback),
-жўнатишдан олдинги кредитлар (пре-шипмент лоанс),
-айланма маблағлар бўйича фоиз тўловларини кечиктириш.
