Дунёда

Ҳиндистон Россия тўқимачилик бозорига чиқмоқда: ҳамкорликнинг янги уфқлари

Ҳиндистон Россия тўқимачилик бозорига чиқмоқда: ҳамкорликнинг янги уфқлари

Бугунги кунда жаҳон тўқимачилик бозори харитаси сезиларли даражада ўзгариб бормоқда — ва Ҳиндистон Россияда ўз мавқеини тобора мустаҳкамламоқда.

Легпром Review нашрининг хабар беришича, Москвада бўлиб ўтган “Ҳиндистондан энг яхшилар — ҳинд кийимлари ва тўқимачилик” кўргазмаси давомида Россиянинг Союзлегпром уюшмаси ва Ҳиндистон Тўқимачилик саноати вазирлиги ҳинд компанияларини Россия бозорига олиб кириш ва "Интерткань" халқаро кўргазмасига уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича келишувга эришишди.

Бу Ҳиндистон учун экспортни тиклаш ва мустаҳкамлаш имкониятидир — айниқса Трамп давридаги бож ставкалари туфайли экспорт жиддий зарар кўрганидан сўнг. Энди Ҳиндистон Россияга сифатли матолар, техник тўқимачилик маҳсулотлари ва қўлда тайёрланган маҳсулотлар таклиф қилмоқчи. Россия эса, ўз навбатида, етказиб берувчиларни диверсификация қилиш ва дунёдаги энг кучли тўқимачилик базаларидан бири бўлган мамлакатдан янги технологияларни жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Ўзаро манфаат яққол кўриниб турибди: Ҳиндистон Россиянинг тўқимачилик кимёсини ва муҳандислик соҳасидаги инновацияларни ўрганмоқда, Россия компаниялари эса Ҳиндистоннинг барқарор ва ҳунармандчилик асосидаги ишлаб чиқариш тажрибасига қизиқмоқда.

Сизча, яқин йилларда Ҳиндистон Россиянинг тўқимачилик соҳасидаги асосий ҳамкорига айлана оладими?

Батафсил ўқиш Хоразмда “Гиламлар жилоси” халқаро гилам кўргазмаси