Ўзбекистон

Хоразмда “Гиламлар жилоси” халқаро гилам кўргазмаси

Хоразмда “Гиламлар жилоси” халқаро гилам кўргазмаси

Жорий йилнинг 18–19 октябрь кунлари Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимлиги, “Ҳунарманд” уюшмаси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида “Гиламлар жилоси” номли халқаро гилам кўргазмаси бўлиб ўтади, унда маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар, олимлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этади.

Ушбу анжуман қадимий гиламдўзлик анъаналарини тиклаш, ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистоннинг маданий меросини халқаро майдонда кенг тарғиб этишга қаратилган.

Кўргазма доирасида “Ўзбек гиламдўзлиги: анъана ва инновация” мавзусида илмий-амалий анжуман ҳам ўтказилиши кўзда тутилган. Бу эса нафақат миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, балки Хоразмнинг туризм салоҳиятини оширишга ҳам хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Андижон тўқимачилик саноати WRAP билан ҳамкорлик қилмоқда