Дунёда

Ҳиндистон тўқимачилик инқирози: АҚШнинг 50% божлари тармоқни фалаж ҳолатга туширди

Ҳиндистон тўқимачилик инқирози: АҚШнинг 50% божлари тармоқни фалаж ҳолатга туширди

Ҳиндистон тўқимачилик саноати АҚШ томонидан 50% лик импорт божлари жорий этилгандан сўнг ҳалокатли оқибатлар билан тўқнашди.

Трамп маъмурияти томонидан Ҳиндистоннинг россия нефтини харид қилиши билан боғлиқ тарзда киритилган чоралар мамлакатнинг асосий экспорт тармоқларидан бирига қаттиқ зарба бермоқда:

-Тирупур, Деҳли ва Суратдаги асосий тўқимачилик кластерларида ишлаб чиқариш тўхтатилмоқда
-Ҳинд тўқимачилик маҳсулотлари Вьетнам, Камбоджа ва Хитой товарлари билан рақобатбардошлигини йўқотмоқда
-АҚШ бозорига қаттиқ боғлиқ бўлган тармоқ талабнинг кескин пасайиши билан юзлашмоқда
-Ҳиндистон экспорт ташкилотлари федерацияси (ФИЕО) буюртмаларнинг оммавий бекор қилинишини тасдиқламоқда

Шу муносабат билан, Голдман Сачс таҳлилчилари Ҳиндистон ЯИМ ўсиши 6 фоиздан пастга тушишини тахмин қилмоқда. Аммо шунга қарамай, Ҳиндистон россия нефтини харид қилишни тўхтатишдан бош тортмоқда — гоҳда бутун тўқимачилик тармоғи сиёсий қарама-қаршиликнинг гаровида қолмоқда.

Мавжуд вазият тўқимачилик соҳасида глобал таъминот занжирларининг кенг кўламли қайта тузилишига олиб келиши мумкин.

Батафсил ўқиш Фарғонада тўқимачилик фабрикаси Ҳ&М бренди учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради