Дунёда

Ҳ&М чиқинди матолардан янги кийим ишлаб чиқармоқда

H&M чиқинди матолардан янги кийим ишлаб чиқармоқда

Ҳ&М Гроуп Circ компанияси билан ҳамкорликда чиқинди мато ва кийимлардан янги маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Бу лойиҳа барқарор ва экологик тоза модани ривожлантиришга қаратилган.

Дастлабки кийимлар 2025-йил кузида чиқарилади. Аёллар учун свитшот (fleece), 2026-йил баҳорида эса эркаклар учун деним шимлар бозорга чиқади. Бу маҳсулотлар махсус қайта ишланган толалар — Circ Польестер ва TENCEL | Circ ёрдамида тайёрланади.

Ҳ&М ва бошқа компаниялар бу лойиҳани БМТ (УНИДО) кўмагида икки йил давомида синаб кўрди. Бангладешдаги фабрикаларда 2,6 тонна чиқинди мато қайта ишланиб, янги толаларга айлантирилди.

Ушбу технология мавжуд ишлаб чиқариш линияларига осонгина мос келади ва кўплаб ишлаб чиқарувчиларга чиқиндидан фойдаланиш имконини беради. Бу эса модани янада экологик тоза ва барқарор қилишга ёрдам беради.

Батафсил ўқиш Қашқадарё ва Германия: тўқимачилик соҳасида стратегик ҳамкорлик