Ҳ&М даромадлари 27,8% га пасайди ва 153 та дўкони ёпилди

Дунёда тўқимачилик соҳасидаги ўзгаришлар ва глобал иқтисодий қийнчиликлар кўплаб етакчи компаниялар фаолиятига таъсир қилмоқда. Швециянинг кийим-кечак гигантлари қаторига кирувчи Ҳ&М Гроуп ҳам шулар жумласидандир.
Компания 2024-йилнинг биринчи ярим йиллигига оид молиявий ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, даромад 10,1 миллиард еврога тушиб, ўтган йилга нисбатан 1% га камайди. Соф даромад эса 27,8% га пасайиб, 410 миллион еврони ташкил этди.
Бош директор Даниел Эрвер пасайиш сабабларини доллар курсининг ошиши ва логистика харажатларининг юқорилиги билан изоҳлади. Шунингдек, рақамлаштириш ва ассортиментга қилинган сармоялар ҳозирча ўзини оқламаяпти.
Ҳудудий бозорлар бўйича Скандинавия савдоси 4%, Шарқий Европа, Осиё ва Африкада 3%, АҚШда эса 2% га камайди. Компания сўнгги йил ичида 153 та дўконини ёпди, омбордаги захиралар эса 1% га ошди.
Мутахассислар фикрига кўра, бундай вазият компанияни харажатларни камайтириш ва янги стратегияларни ишлаб чиқишга мажбур қилмоқда. Ҳ&М эса рақобатда қолиш учун инновация ва маркетингга эътибор қаратиши керак.
