Люкс бозорида илк бор кўрсаткичлар пасайди

15 йил давомида люкс бозорида кузатилган ўсиш тўхтаб, 2024 йилда илк бор секинлашиш бошланди.
Глобал айланма 1% га камайиб, 364 миллиард еврога тушди. Мутахассислар тахмин қилишича, 2025 йилда бу пасайиш 2–5% оралиғида давом этиши мумкин. Бунинг асосий сабаблари сифатида савдо уруши, сиёсий беқарорлик ҳамда нархларнинг ошиши кўрсатилмоқда. Харидорларнинг кўпчилиги маҳсулотларнинг қимматлиги ва креативликнинг етишмаслигидан норозилик билдирмоқда.
Ритейл ва онлайн платформа молиявий қийнчиликларга дуч келаётган бўлса, брендлар эса креативлик ва логистика соҳасида муаммолар билан юзлашмоқда. Шунга қарамай, 2019 йилдан 2024 йилгача соҳа барқарор ривожланиб, умумий ўсиш 28%ни ташкил этди.
Экспортчилар учун тавсия этиладиган асосий йўналишлар — нарх сиёсати қайта кўриб чиқиш, янги ва истиқболли бозорлар — Яқин Шарқ, Жанубий-Шарқий Осиё ва Лотин Америкасига эътибор қаратиш, шунингдек креатив ёндашувларни кучайтириш ва етказиб бериш тизимини мустаҳкамлашдир.
