Дунёда

ҲОМЕТЕХТИЛЕ & ҲОМЕДЕСИГН 2025

HOMETEXTILE & HOMEDESIGN 2025

2025-йил 21–23-октябрь кунлари Москвадаги “Крокус Экспо” кўргазма марказида уй тўқимачилиги, интерьер матолари ва уй-жой дизайни бўйича халқаро кўргазма — HomeTextile & HomeDesign 2025 бўлиб ўтади. Унда 268 дан ортиқ компания, жумладан Ўзбекистон вакиллари, ҳамда жами 11 мамлакатдан иштирокчилар қатнашади. Тадбирга 33 000 дан ортиқ мутахассис ва ташриф буюрувчи келиши кутилмоқда.

Кўргазмада Россия ва чет элнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари қуйидаги маҳсулотларни намойиш этади:

-Интерьер ва мебел матолари
-Уй тўқимачилик маҳсулотлари
-Карнизлар, гиламлар, декорлар, ёритиш тизимлари
-Дизайнер мебеллари ва аксессуарлар

Асосий воқеалар:

-Тренд-зона ва Тренд Роомс – машҳур дизайнерлар томонидан яратилган 6 та илҳомлантирувчи интерьер
-Технологик мастер-класслар – матолар билан ишлаш ва безатиш бўйича амалий машғулотлар
-Дизайн-лекторий – етакчи мутахассислар ва стилистларнинг очиқ маърузалари
-Тўқимачилик дизайнерлари мукофоти – МДҲдаги ягона йирик соҳа танлови

Ушбу кўргазма интерьер дизайни, уй тўқимачилиги ва декор соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар учун илҳом манбаи, янгиликлар маркази ва халқаро ҳамкорлик майдонидир.

Батафсил ўқиш Ирис ван Херпендан “Тирик либос”: Табиат билан уйғунликдаги келажак модаси