Ирландияда экологик тоза тиббий фартуклар яратилди

Тиббиётда чиқиндиларни камайтириш бўйича инқилобий янгилик: Ирландиянинг ҲаППЕ Эартҳ компанияси бир марталик тиббий фартукларни ишлаб чиқди. Улар ишлатилгандан кейин осонгина ўғитга айланади ва атроф-муҳитга зарар етказмайди.
Лойиҳа Ирландияда эътироф этилди, InterTradeIreland Seedcorn танловида Б2Б ечимлар категориясида ғолиб бўлди ва 100 минг евро инвестиция олди.
ҲаППЕ Эартҳ маълумотига кўра, тиббий ҳимоя воситаларини хавфсиз утилизация қилиш ҳозирги кунда глобал соғлиқни сақлаш тизимидаги катта экологик муаммо ҳисобланади. Шифохоналарда ҳосил бўладиган пластмасс чиқиндиларнинг атиғи 10% қайта ишланади.
Келажакда Ирландия тиббиёт муассасалари экологик тоза фартуклар билан таъминланади, бу эса соғлиқни сақлаш тизимини янада барқарор ва хавфсиз қилади. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва тиббиётдаги чиқиндиларни камайтириш йўлида бу кичик қадам катта ўзгаришларга олиб келиши мумкин.
