“Истиқбол саноат” сифатли эркаклар кўйлакларини ишлаб чиқармоқда

Наманган вилоятида тўқимачилик саноати жадал ривожланиб, янги корхоналар ишга туширилмоқда. Замонавий технологиялар жорий этилиши аҳоли бандлиги ва экспорт салоҳиятининг ошишига хизмат қилмоқда.
Шундай корхоналардан бири — Тўрақўрғон тумани Ҳамид Олимжон маҳалласидаги “Истиқбол саноат” МЧЖдир. Корхонада сифатли эркаклар кўйлаклари ишлаб чиқарилиб, 40 нафар маҳалла аҳолиси доимий иш билан таъминланган. Ойига 2000 дона маҳсулот тайёрланиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов корхона фаолияти билан танишиб, тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар янги иш ўринлари ва иқтисодий ўсишга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Бу каби корхоналар маҳалла тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига улкан ҳисса қўшмоқда.
