Қозоғистон

Италиядан Қозоғистонга: Экологик тўқимачилик саноатини ривожлантириш лойиҳаси

Италиядан Қозоғистонга: Экологик тўқимачилик саноатини ривожлантириш лойиҳаси

Қозоғистонда саноат канобини етиштириш ва уни чуқур қайта ишловчи халқаро лойиҳа ишга туширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади – экологик тоза, янгиланувчи хомашёга асосланган тўқимачилик саноатини шакллантиришдир.

Ушбу ташаббус Италия Қишлоқ Хўжалиги Ташкилоти – Унионе Coltivatori Италиани ва Қозоғистон Республикасининг сармоявий агентлиги – КАЗАКҲ ИНВЕСТ орасидаги ҳамкорликда амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида Қозоғистоннинг турли ҳудудларида 100 гектаргача ер майдонида техник каноп етиштирилади ва ундан тўқимачилик маҳсулотлари, қурилиш материаллари ҳамда фармацевтик воситалар ишлаб чиқарилади. Ишлатиладиган каноп навларининг таркибида тетрагидроканнабинол (THC) моддаси миқдори 0,3 % дан ошмаслиги шарт қўйилган бўлиб, бу уни психоактив эмас, балки хавфсиз ва техник хомашё сифатида таснифлайди.

1920-йилларда ташкил этилган Унионе Coltivatori Италиани бугунги кунда 300 000 дан ортиқ фермерлар, агро-ишбилармонлар ва қайта ишловчилардан иборат профессионал жамоани бирлаштиради.

Ушбу лойиҳа нафақат иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, балки инновацион, экологик ва барқарор ривожланиш йўлида муҳим босқич сифатида кўрилмоқда.

Батафсил ўқиш Wildberries Қозоғистонда қандай ривожланмоқда?