Жалақудуқ туманидаги бўш иш ўринлари ярмаркаси натижалари

Туман Бандлик бўлими томонидан «Бизнес эркин тех МЧЖ» базасида аҳоли ишга жойлаштирилиши бўйича тадбир ўтказилди. Корхона томонидан тўқимачилик соҳасида 100 та бўш иш ўрни тақдим этилди.
Натижалар:
— 57 нафар ишсиз иштирок этди
— 16 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди
— 41 нафар билан маслаҳатлар ўтказилди
Ярмарка аҳоли бандлигини таъминлаш ва Андижон вилоятида ишсизлик даражасини камайтиришда амалий қадам бўлди. Маҳаллада иш имкониятлари мавжуд – фуқаролар учун имкониятлар кенгаймоқда.
