Ўзбекистон

Жиззах вилоятида 60 миллион долларлик саноат зонаси ташкил этилмоқда

Жиззах вилоятида 60 миллион долларлик саноат зонаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда яна бир саноат зонаси ташкил этилиши юзасидан йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

60 миллион долларлик саноат зонаси Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қурилиши режалаштирилган бўлиб, туманда саноат салохиятини оширишга қаратилган. Шу билан бирга, янги иш ўринлари яратилади ва маҳаллий ишлаб чиқариш кенгаяди.

“Ўзчармсаноат” уюшмаси “Халқ банки” ҳамкорлигида 11 та лойиҳа доирасида маҳаллий хомашё қайта ишланиб, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилиган.

Шунигдек, “Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Ўзелтехсаноат” уюшмаси билан ҳамкорликда 6 та замонавий саноат лойиҳаси ҳаётга татбиқ этилади.


Саноат зонаси “Тоқчилик”  маҳалласи ҳудудида, илгари “Жиззах сув таъминоти” тизимига қарашли бўлган оқова сув тозалаш иншооти базасида ташкил этилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистоннинг "ПРОНТО ТЕХТИЛЕ" компанияси барқарорликни ривожлантирмоқда