Ўзбекистоннинг "ПРОНТО ТЕХТИЛЕ" компанияси барқарорликни ривожлантирмоқда

Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида "ПРОНТО ТЕХТИЛЕ" тикувчилик корхонаси қуёш энергиясига ўтиб, экологияга ўз ҳиссасини қўшмоқда!
Чиноз туманидаги "ПРОНТО ТЕХТИЛЕ" корхонаси йирик тикув корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона тўлиқ қуёш энергиясига ўтиш учун 745 кв/с бўлган қуёш панелларини ўрнатди. Бундай ташаббус корхона харажатларини камайтириши билан бирга атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларнинг камайишига ҳам хизмат қилади.
"Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили" доирасида амалга оширилган ушбу лойиҳа бошқа корхоналар учун яхши ўрнак бўла олади ва Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшади.
