Келажак матоси — жазирама иссиқ энди муаммо эмас!

Иссиқ ҳавода ўзингизни ҳолcиз ҳис қиласизми? Энди бу муаммо эмас! Россиялик олимлар танани совутадиган, “нафас оладиган” замонавий мато ишлаб чиқишди. Бу инновацион ечимни “ТексХол” номли стартап жамоаси яратди.
Матонинг асосий сири — парафинли микрокапсулалар. Улар тана ҳароратини мувозанатда ушлаб туради: иссиқликни ютади ва керак бўлса, чиқаради. Қўшимча полимерлар эса нафақат совутиш эффектни кучайтиради, балки ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади ва нохуш ҳидларга қарши курашади.
Афзалликлари:
* Совутиш функцияси (термостат каби ишлайди)
* УВ нурларидан ҳимоя
* Ҳидларни йўқотиш хусусияти
* Енгил ва мустаҳкам ипдан тайёрланади
Бундай матодан футболкалар, спорт кийимлари ва ишчи формаларини тайёрлаш мумкин. Энг қувонарлиси — нархи ҳамёнбоп: хорижий маҳсулотлар 8000 рублдан бошланса, “ТексХол” маҳсулотлари атиги 3000–5000 рубл.
2023 йилда лойиҳа “Талабалар стартапи” грантини қўлга киритиб, синов маҳсулотларини ишлаб чиқарди. Яқин орада Калининградда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва халқаро бозорга чиқиш режалаштирилган.
“Биз учун энг катта мукофот — маҳсулотимиз одамларнинг ҳаётини енгиллаштираётганини кўриш,” — дейди лойиҳа муаллифи Борис Прядезников.
