Корхоналарга муҳим экологик талаблар

Ишлаб чиқаришнинг ўсиши, янги фабрикалар ва экспорт ҳажмининг ошиши — бу соғлом иқтисодиёт белгиларидир. Аммо жадал саноат ўсиши билан бирга муҳим масъулият ҳам пайдо бўлади — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
Саноатни ривожлантирар эканмиз, “яшил” технологияларни ҳам ривожлантириш зарур!
Хусусан, атмосферага чиқариладиган зарарли чиқиндиларни назорат қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Шу муносабат билан давлат корхоналардан экологик изни камайтириш бўйича ишларни бугундан бошлашни талаб қилмоқда.
❗️ Саноат корхоналари (шу жумладан тўқимачилик) учун асосий вазифалар:
Президент фармонига кўра, 2025-йил 1-декабргача зарарли чиқиндилар миқдорини 2 баробар камайтириш лозим. И ва ИИ тоифадаги корхоналар учун аниқ талаблар:
- Ҳавони автоматик мониторинг қилувчи станцияларини ўрнатиш ва маълумотларни экологик хизматларга узатиш.
- Юқори самарали чанг ва газ тозалаш ускуналари ҳамда замонавий оқова сувларни тозалаш тизимларини жорий этиш.
- Санитария-ҳимоя зоналарини автоматлаштирилган кузатув постлари билан жиҳозлаш.
⁉️ Агар бу талаблар бажарилмаса, атроф-муҳитни ифлослантириш учун компенсацион тўловлар 5 баробар оширилади.
💡 Келажагимиз саноат ва табиат уйғунлигида!
Бугун замонавий экологик стандартларни жорий этиш орқали биз келажакда барқарор ривожланиш асосини яратамиз.
