Дунёда

Лигҳт CA сизни "Бу қандай ишлаб чиқарилади?" номли янги рукнимиз орқали тўқимачилик ва тикувчилик ишлаб чиқаришининг ички жараёнларига бир кўз ташлашга таклиф қилади

Light CA сизни "Бу қандай ишлаб чиқарилади?" номли янги рукнимиз орқали тўқимачилик ва тикувчилик ишлаб чиқаришининг ички жараёнларига бир кўз ташлашга таклиф қилади

Бугун биз сизга жуда қизиқарли жараённи – тугмалар ишлаб чиқарилишини намоиш этамиз. Тугмалар эҳтимолки тикувчилик саноатида энг кенг тарқалган аксессуар ҳисобланади.

Кўпчилигимиз тугмалар турли материаллардан – ёғоч, металл, пластмасса, мато, ҳаттоки қимматбаҳо тошлар ва металлардан тайёрланишини биламиз.

Биринчи тугмалар тахминан 5000 йил олдин пайдо бўлган! Аввалига улар фақат безак сифатида хизмат қилган, ва фақат 13-асрдан бошлаб, бизга маълум бўлган, ҳозирги мақсадда ишлатилган.

📽 Ушбу видеода сиз денгиз моллюскалари чиғаноқларидан (марварид пардасидан) тайёрланадиган тугмалар ишлаб чиқариш жараёнини кўрасиз. Бундай тугмалар экологик жиҳатдан тоза, юқори сифатли кўринишга эга бўлиб, премиум тоифадаги кўйлаклар, костюмлар, устки кийимлар ҳамда кўпинча дизайнерлик буюмларида ишлатилади. Улар премиум ва барқарор мода (сустаинабле фашион) сегментларида долзарб ҳисобланади.

Батафсил ўқиш Озон Хитойдан Ўзбекистонга товарларни етказиб бера бошлади