Озон Хитойдан Ўзбекистонга товарларни етказиб бера бошлади

Ўзбекистонлик харидорлар энди Озон маркетплейси орқали хитойлик тадбиркорлардан 2 миллиондан ортиқ товарларни буюртма қилишлари мумкин.
Ҳозирда Ўзбекистонда бир нечта маҳаллий ва хорижий маркетплейсилари фаолият кўрсатмоқда.
Россиянинг Озон маркетплейси 2023-йилдан бошлаб Ўзбекистон бозорида фаолият юритмоқда ва ўз ўрнини топди. Ҳозирда буюртмалар БТС Эхпресс, ЭМУ Эхпресс, Озонънинг ўз пунктлари ҳамда Тошкентдаги курьерлик хизмати орқали етказиб берилмоқда. Россиядан келадиган буюртмалар икки ҳафта ичида бепул етказилади.
Хитойдан етказиб бериш эса тахминан тўрт ҳафта давом этади ва бутун республика бўйлаб бепул амалга оширилади. Етказиб бериш муддатларини қисқартириш мақсадида логистик ҳамкорликларни кенгайтириш режалаштирилмоқда.
Тошкентда 1 000 м² майдонга эга саралаш маркази фаолият кўрсатмоқда ва унинг майдони 5 000 м² гача кенгайтирилиши режалаштирилган. Шунингдек, Фарғона, Термиз ва Бухорода яна учта логистика маркази очилади. Ушбу лойиҳалар 2 000 дан ортиқ янги иш ўрнини яратиш имконини беради. Шунингдек, Озон буюртма олиш пунктлари сонини 1 600 тага етказишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ биз Озон ва Wildberries компаниялари Остона ва Олмота шаҳарларида учта фулфиллмент-марказини қуришни режалаштиргани ҳақида малумот берган эдик.
