“Лия Текстиле” фаолиятини кенгайтирмоқда

Бухоро вилоятининг Гиждувон туманида жойлашган Гиждувон эркин иқтисодий зонасида туркияллик инвестор раҳбарлигидаги “Лия Текстиле” МЧЖ фаолиятини кенгайтирмоқда.
Корхона трикотаж матоларини бўяш билан шуғулланиб, ҳозирда 70 иш ўрни яратган ва йилига 2 400 тоннадан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқармоқда.
Лойиҳа қиймати 6,4 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, яқин ойларда иш ўринлари сони 110 тага етиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, корхона ҳудудда тўқимачилик саноатини ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга муносиб ҳисса қўшмоқда.
