Ўзбекистон

Ўзбекистон чарм саноатида $1 миллионлик халқаро ҳамкорликни бошлади

Ўзбекистон чарм саноатида $1 миллионлик халқаро ҳамкорликни бошлади

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги саноат соҳасидаги алоқалар янги босқичга чиқмоқда. Яқинда Карачи шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар давомида «Олға элининг маскани зиё» МЧЖ ҳамда Покистоннинг «Мубарак Али» компанияси ўртасида қиймати 1 миллион АҚШ долларига тенг чарм саноати лойиҳаси бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда хом чармни қайта ишлаш ҳамда уни тайёр маҳсулот сифатида экспортга чиқариш кўзда тутилган. Бу икки томонлама саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш билан бирга, қўшма ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Покистоннинг нуфузли “Шафик Брадерс” компанияси билан Жиззах вилоятида замонавий чармни қайта ишлаш заводи ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Мазкур ташаббуслар Ўзбекистонда янги иш ўринлари яратиш, саноат инфратузилмасини ривожлантириш ва чарм маҳсулотларини халқаро бозорларда рақобатбардош қилиш йўлида муҳим қадам саналади.

Батафсил ўқиш · Янгиликлар Лоуис Вуиттон Шанхайда ноодатий “Тҳе Лоуис” флагманни тақдим этди