Ўзбекистон

"Маде ин Узбекистан" бренди остида кичик ва ўрта бизнесни тақдим этамиз

"Made in Uzbekistan" бренди остида кичик ва ўрта бизнесни тақдим этамиз

"Сафе Collection" тарихи: Бир маҳаллий корхонанинг ривожланиш йўли

"Сафе Collection" корхонасига 2010 йилда Қарши шаҳрида асос солинган. Корхона раҳбари Ойбек Шукуров шундай деди:

Барча нарса атиги олти киши билан бошланганди. Ишбилармонлик ғояси, меҳнатсеварлик ва ишонч билан қурилган кичик жамоа ўз олдига мақсад қўйди — оддий савдодан тўлиқ ишлаб чиқаришгача бўлган узоқ, аммо шарафли йўлни босиб ўтиш.

Бошланғич йилларда асосий фаолият тайёр кийимларни хориждан олиб келиш ва ички бозорда сотишдан иборат эди. Аммо ҳар қандай тадбиркор билиши керак бўлган ҳақиқат бор: сифат ва муддатга ишонч бўлмаса, бизнес тобора қийинлашади.

2014 йилда бизда буюртма қилинган тайёр кийимларни ўз вақтида етказиб бермаслик, сифатда муаммолар, ва бошқа логистик тўсиқлар тобора кўпайди. Шу сабабли ишлаб чиқаришни ўзимиз ташкил қилиш — шунчаки қарор эмас, балки стратегик зарурат бўлиб қолди.

Айнан шу йилдан биз биринчи босқичдаги тўлиқ ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Бу ҳақиқий бурилиш нуқтаси эди.


Корхона 2014 йилдан сўнг хорижий ҳамкорлар билан иш бошлади ва 2015 йилда биринчи экспорти амалга оширди. Бугунги кунда эса корхонада болалар ва катталар учун қишки курткалар, иссиқ шимлар ва комбинезонлар, трикотаж тайёр маҳсулотлари, саноат корхоналари учун махсус иш кийимлари каби энг талаб юқори маҳсулотларни тўлиқ ишлаб чиқарилмоқда.

Ҳозир 150 дан ортиқ ишчи ва мутахассис фаолият юритмоқда. 2025 йилда янги фабрика қурилиши натижасида улар сони янада ортиши кутилмоқда. У ерда тоза чармдан тайёрланадиган юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

О.Шукуров сўзларига кўра, корхона жамоаси Европа бозорига чиқиш устида жиддий иш олиб бормоқда. Франциядан ПР-менежер ва бренд-менежер таклиф этилди — улар 2025 йил июль-август ойларидан фаолиятни бошлайди. Бу нафақат сифат, балки имидж ва халқаро бозорлардаги мавқе учун ҳам катта қадамни англатади.

Батафсил ўқиш УЗТЕХ: Инвестиция инсонга — шунчаки шиор эмас, балки ўсиш стратегияси