"Маде ин Узбекистан" бренди остида кичик ва ўрта бизнесни тақдим этамиз

Бебини: Бозордан бошланган тарих
Бир пайтлар у фақат болалар колготкаларини бозорда сотарди. Бугун эса Бебини бренди остида Ўзбекистонда ҳар ой 50 000 дан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда, йил охиригача бу кўрсаткич 110 000 донага етиши кутилмоқда.
“Ҳаппй Форевер Кидс” компанияси асосчиси Азамат Умаровнинг тарихи 2004 йилда бошланган. 9-синфни тамомлаганидан сўнг у бозорга чиқди. Аввалига сотувчи сифатида, кейинчалик эса Хитой ва Туркиядан маҳсулотлар олиб келиб, Қирғизистон ва Қозоғистонга сотди. Бозордаги йиллар тажрибага айланди. Тажриба эса орзуга.
2020 йилда у ўз ишлаб чиқаришини очди. Бугунги кунда Бебини бренди остида сифатли ва ҳар кимга мос нархдаги болалар колготкалари яратилмоқда. Бу маҳсулотлар нафақат маҳаллий бозорда талабга эга, балки мамлакат ташқарисида ҳам қизиқиш уйғотмоқда.
🔹 Ҳозирда 30 нафар ходим, ойига 50 000 дона маҳсулот
🔹 2025 йил охиригача мақсад — 50 киши ишлайдиган фабрика ва ойига 110 000 дона ишлаб чиқариш
🔹 Маҳсулотлар қўшни мамлакатларга етказиб берилмоқда, кўргазмалар орқали Россия ва Европага экспорт қилиш режалаштирилган
Бебини — бу ғамхўрлик, тажриба ва сабр ила яратилган бренд. Бу шунчаки болалар кийими эмас. Бу — ўсиш, ғояга ишонч ва катта бизнес сари ташланган қадамлар тарихи
