"Маде ин Узбекистан" шоу-руми Актауда: Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари Қозоғистон бозорида

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида "Маде ин Узбекистан" номли янги шоу-рум ва савдо омбори очилди. 22-25 март кунлари Оил City кўргазма комплексида ўзбек маҳсулотлари намойиш этилган ярмарка бўлиб ўтди.
Шоу-рум ва омбор 1800 квадрат метрни эгаллайди ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан ижарага олинган. Уларнинг асосий мақсади — экспорт салоҳиятини ва сифатли маҳсулотлар тақдим этиш ва икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришдир. Ўзбек компаниялари йил давомида ўз маҳсулотларини шу йерда намойиш қилиб, Қозоғистон бозорига таклиф этишлари мумкин.
