«Маде ин Узбекистан» Термизда Афғонистонга чиқмоқда

Термиздаги Халқаро савдо марказида «Маде ин Узбекистан» кўргазма-ярмарка маркази тақдим этилди.
8-апрел куни Термиздаги Халқаро савдо марказида «Маде ин Узбекистан» кўргазма-ярмарка маркази тантанали равишда очилди.
Ўзбекистоннинг тўқимачилик, чарм саноати, поябзал ишлаб чиқариш, озиқ-овқат саноати, кимё, фармацевтика ва қурилиш соҳаларидан 60 компания ўз маҳсулотларини афғон ҳамкорларига тақдим этди.
Кўргазма «Маде ин Узбекистан» маҳсулотларининг экспорт географиясини кенгайтириш ва янги ҳамкорлар топиш мақсадида йўналтирилган. Шунингдек, тадбир доирасида бизнес учрашувлари, тақдимотлар ва савдо музокаралари ўтказилади.
«Маде ин Узбекистан» — бу ўзбек корхоналарининг экспортга йўналтирилган барча маҳсулот линиясини намойиш этувчи лойиҳа бўлиб, мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун мўлжалланган.
Тадбир 12-апрелга қадар давом этади.
