Малайзияда Фарғона савдо-логистика маркази очилди

Халқаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини халқаро бозорга олиб чиқиш мақсадида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Фарғона вилояти савдо-логистика маркази очилди. Марказда Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилади.
Ушбу лойиҳа маҳсулотларни Малайзия ва Жануби-Шарқий Осиё бозорларига чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
Янги савдо-логистика марказининг ишга туширилиши Фарғона вилояти маҳсулотларининг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон–Малайзия иқтисодий ҳамкорлигини янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
