Марк Формелленинг креатив перфоманси 2,6 миллион томошабинни тўплади

Беларусь бренди Марк Формелле ўз дўкон витринасида янги перфомансини намойиш этди, бу сафар улар жонли моделдан фойдаланди.
Бренднинг сўнгги экспериментлари интернетда тез тарқалиб, 2,6 миллиондан ортиқ томоша йиғди. Савдо марказида одатдаги манекен ўрнига ҳақиқий эркак модель пайдо бўлиб, ички кийим ва спорт поябзали намойиш этди.
Ушбу креатив ёндашув ва ғайриоддий тақдимот томошабинларни ҳайратга солиб, ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Моделнинг видеоси тезда кенг тарқалди.
Марк Формелле вакиллари ушбу эксперимент орқали "эсда қоларли лаҳзаларни яратишга" интилишларини таъкидлашди.
Оригинал тақдимот нафақат эътиборни жалб қилиш, балки аудитория билан ҳиссий алоқани мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу бренднинг ўз маҳсулотларини ривожлантиришдан ташқари, одамлар билан алоқаларни янги даражага олиб чиқаётганини кўрсатади.
Аввалги мақолаларимизда Марк Формелленинг Россияда янги тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳақида малумот берган эдик.
