Марказий Осиё дизайнерлари учун янги танлов — Нехт Десигнер Award 2026

Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Нехт Десигнер Award empowered бй Виса танлови эълон қилинди. Танлов Марказий Осиёдаги ёш бошловчи дизайнерлар учун мўлжалланган бўлиб, уларга мода соҳасида ўз истеъдодини намойиш этиш ва профессионал фаолиятни бошлаш имконини беради.
Танлов ғолиби ўз коллекциясини яратиш учун 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги грантни қўлга киритади ва уни VFWA ПРЕ-ФАЛЛ 2026 доирасида тақдим этади.
Танловда қатнашиш учун ариза электрон почта орқали юборилади ва унга ўзингиз ҳақингиздаги маълумот, коллекция ғояси ҳамда 10 та образ эскизлари иловаси керак.
Бу танлов ёш дизайнерлар учун катта имконият бўлиб, уларнинг ижодий ғояларини рўёбга чиқариш ва мода оламида ўз ўрнини топишига хизмат қилади. Бундай имкониятни қўлдан бой берманг!
