Марказий Осиё модаси Лондонни забт этмоқда: Барқарор услубга янги қараш

“Дунё” ахборот агентлиги хабар беришича, Лондон модасига Марказий Осиё дизайнерларининг таъсири тобора ортиб бормоқда.
Бу ҳақда халқаро Лухидерс журналидаги сўнгги сонда “Даштлардан кўчаларга: Лондонда Марказий Осиё модасининг қайтиши” сарлавҳаси остида мақола чоп этилган.
Мақола муаллифларига кўра, Лондон модаси “нозик, бироқ сезиларли бурилиш” даврини бошдан кечирмоқда – Марказий Осиёдан келган дизайнлар ўз ўрнини топмоқда.
“Марказий Осиё дизайнерлари пойтахтга бой маданий меросга таянадиган, аммо замонавийликка йўналтирилган янги қараш олиб келмоқда”, – деб ёзади Лухидерс.
Бу қизиқишнинг кучайишига Лондондаги Марказий Осиёлик диаспора ҳам ҳисса қўшмоқда – улар модани ўз миллийликларини ифода этиш воситаси сифатида танламоқда.
Марказий Осиё дизайнерларининг Лухидерс саҳифаларида пайдо бўлиши — нафақат халқаро эътироф, балки Ўзбекистон ва минтақадаги давлатларнинг маданий дипломатияси ҳамда креатив экспортни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадамдир.
Қўшимча маълумот: Лухидерс журнали экологик дизайн ва онгли турмуш тарзига ихтисослашган бўлиб, босма ва рақамли форматда 30 дан ортиқ мамлакатда тарқатилади. У барқарор мода ва дизайн соҳасидаги нуфузли ахборот манбаларидан бири ҳисобланади.
