Дунёда

Wildberries кийим-кечак ва поябзал савдоси учун комиссияни оширди

Wildberries кийим-кечак ва пoябзал савдоси учун комиссияни оширди

Фашионбузз маълумотига кўра, машҳур онлайн савдо платформаи Wildberries 9-июньдан бошлаб кийим ва поябзал учун хизмат ҳақи (комиссия)ни 5 фоизга оширади. Бу ҳақда сотувчиларга расмий хат юборилган.

Компания бундай қарорни инфратузилмани ривожлантириш учун қўшимча сармоя зарур бўлгани билан изоҳлаган. Wildberries 2025 йилда сармоя ҳажмини икки баробар оширишни режалаштирмоқда, 2024 йилда эса бу маблағ 150 миллиард рублдан ошган.

2024 йилда платформа савдо ҳажми 60% га ошган, бу эса омборлар, ИТ тизимлари ва буюртма етказиб бериш пунктларига катта юк тушишига олиб келган. Компания хизмат сифатини яхшилаш мақсадида техник базани кучайтиришни кўзламоқда.

Аммо бу ўзгариш, айниқса, кичик бизнес эгалари — мустақил сотувчилар учун молиявий қийинчилик туғдириши мумкин. Улар харажатларини қайта кўриб чиқиб, маҳсулот нархини оширишга мажбур бўлади. Шу билан бирга, айрим сотувчилар альтернатива савдо каналларини излаши ҳам мумкин.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон–Покистон: Қўшма чарм корхонаси ташкил этиш юзасидан музокаралар