Дунёда

Мбаппе — “Диор” брендининг глобал элчисига айланди

Мбаппе — “Dior” брендининг глобал элчисига айланди

Футбол юлдузи Килиан Мбаппе машҳур “Диор” брендининг глобал элчиси бўлди. Ушбу ҳамкорлик мода ва спорт соҳаларини бирлаштириб, “Диор” халқаро бозордаги имкониятларини кенгайтиради.

🔷Мбаппе ёш ва глобал аудиторияни брендга жалб қилиши экспортни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. Бу ҳамкорлик “Диор”нинг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Килиан Мбаппе — Франциялик танилган футболчи. У 1998 йилда туғилган ва ёшлигидан футбол билан шуғулланади. Профессионал фаолиятини АС Монако клубида бошлаган, кейинчалик Париж Сен-Жермен (ПСЖ) клубида ўйнаган. 2024 йилда эса Реал Мадридга ўтган. Мбаппе Франция терма жамоаси билан 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган ва энг яхши ёш футболчи деб тан олинган.

Батафсил ўқиш Индитех Россияга қайтадими?