Мебель ва э-commerce: муаммолардан ечимларгача

Маркетплейслар бутун дунёда чакана савдода ўз таъсирини кучайтиришда давом этмоқда. Россияда фақат мебель саноатида уларнинг улуши аллақачон 30% дан ошган, 2026 йилга бориб эса бу кўрсаткич 40% га етиши мумкин.
Аммо ўсиш албатта қийинчиликлар билан бирга кечади. Мебель ва ёғочсозлик саноати корхоналари уюшмаси таъкидлагандек, маркетплейслар билан ишлаш қийнчиликлари асосан қайтариб беришлар, товар шикастланиши ва комиссия тўловларининг ошиши билан боғлиқдир.
Аммо баъзи маркетплейслар муаммоларга ечим излашни бошламоқда — ва бу муҳим.
Россиядан мисол — Wildberries
Wildberries “Юк ташиш” деб номланган махсус бўлимни ишга туширди — ҳозирда каталогда мебель, техника, сантехника ва бошқа категориялардан 2 миллиондан ортиқ катта ўлчамли маҳсулотлар мавжуд. Муҳим жиҳатлар:
— маҳсулотлар тўғридан-тўғри эшиккача етказилади, қаватга кўтариш хизмати ҳам бор;
— бепул етказиб бериш;
— етказиб бериш 360 дан ортиқ шаҳарда мавжуд, жумладан Ереван ва Астана;
— 2025 йил бошидан бери катта ўлчамли маҳсулотлар савдоси уч баробар ошди.
Ўзбекистондан мисол — Узум Маркет
2 июндан бошлаб Узум Маркет ДБС-моделини (Деливеред бй Селлер — сотувчи томонидан етказиб бериш) жорий қилди — бу сотувчиларга катта ўлчамли маҳсулотларни ўзлари етказиб бериш имконини берувчи инновацион формат.
Бу нима дегани?
— Мебель, қурилиш материаллари, заргарлик буюмлари, мослаштирилган ва премиум сегмент маҳсулотларни сотиш имконияти;
— Сотувчи етказиб бериш ҳудудлари ва муддатларини ўзлари белгилайди;
— Узум Маркет — витрина, маркетинг ва мижозлар қўламини таъминлайди.
Маркетплейслар энди шунчаки савдо майдони эмас, балки стратегик ҳамкорга айланмоқда.
