Ўзбекистон

“Мега Текстил”: 515 ходим билан барқарор ишлаб чиқариш

“Меga Tekstil”: 515 ходим билан барқарор ишлаб чиқариш

Наманган вилоятининг саноат салоҳияти жадал ривожланиб бормоқда. Шу жараёнда Уйчи туманида жойлашган “Мега Текстил” МЧЖ қўшма корхонасига туман ҳокими Музаффар Абдуллаев ташриф буюриб, корхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида ишлаб чиқариш жараёнлари ва экспорт йўналишлари кўздан кечирилди. Корхона ўтган йили 4,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилган ва ҳозирда 515 нафар фуқарони доимий иш билан таъминлаб келмоқда.

Туман ҳокими корхона фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва экспорт салоҳиятини оширишга тайёр эканини таъкидлади.

Ташриф якунида Музаффар Абдуллаев бундай замонавий корхоналар ҳудуд иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, уларни келгусида ҳам қўллаб-қувватлашни маълум қилди.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон–Польша: тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик