Ўзбекистон–Польша: тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик

Польша ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб бормоқда. “Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистон дипломатлари Польшанинг Подкарпат ҳудудидаги йирик тадбиркорлар билан учрашув ўтказиб, тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.
Шунингдек, фармацевтика, қурилиш, транспорт, логистика, озиқ-овқат, туризм, рақамли технологиялар ва таълим соҳаларида ҳам ҳамкорлик қилиш режалаштирилди.
Бундан ташқари, 2026-йил февраль–март ойларида Польша тадбиркорларининг Ўзбекистонга, жумладан Сурхондарё вилоятига бизнес сафари ташкил этилиши белгиланди. Польша компанияларининг Термиз халқаро савдо марказида дўконлар очиши бўйича ҳам келишувларга эришилди. Ушбу келишувлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
