Дунёда

Миср компаниялари ўзбек калава ипига катта қизиқиш билдиришди

Миср компаниялари ўзбек калава ипига катта қизиқиш билдиришди

Мисрда "Эгйпт Fabric & Ярн Эхпо" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, унда Ўзбекистоннинг етакчи тўқимачилик компаниялари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг кўмаги билан кўргазмада "Зелал Текстил", "Шаҳрисабз Техтиле", "Оқсарой Техтиле", "Қува Техтиле", "Асака Техтиле", "WBM Ромитех", "Вобкент Тола Cluster" каби етакчи ўзбек тўқимачилик компаниялари иштирок этди.

Миср компаниялари ўзбек калава ипига катта қизиқиш билдиришди. Айниқса, ўзбек пахтасидан тайёрланган матолар ва калава ип уларнинг сифати ва рақобатбардош нархлари билан юқори баҳоланди. Кўргазма давомида Миср, шунингдек, бошқа Яқин Шарқ, Туркия ва Хитой тадбиркорлари билан биринчи савдо келишувлари имзоланди. Ушбу воқеа Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг салоҳиятини намойиш қилиш, янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш учун муҳим платформа бўлди.

"Эгйпт Fabric & Ярн Эхпо" — Шимолий Африка ва Яқин Шарқ тўқимачилик саноати учун муҳим воқеа бўлиб, ҳар йили Қоҳирада ўтказилади. Бу ерда матолар, калава ип, тўқимачилик ускуна, бўёқлар ва бошқа турли хил маҳсулотлар тақдим этилади. Шунингдек, бу тўқимачилик саноатидаги инновацияларни ўрганиш, янги бозорларни очиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ажойиб имконият яратади.

Батафсил ўқиш ТПП экспортёрларни қўллаб-қувватлайди: Муаммолар ва таклифлар бўйича сўров