Модада экодизайнер: бу шунчаки тренд эмас, балки глобал зарурат

А.Н. Косыгин номидаги Россия давлат университетида “Мода саноатида экологик дизайн” дастурининг йўлга қўйилиши оддий янгилик эмас — бу бутун дунё миқёсидаги заруриятнинг аксидир. Экодизайнер касби бугун жаҳон бўйлаб ҳаётий аҳамият касб этмоқда. Нега айнан шундай?
Россияда ҳар йили 2 миллион тоннадан ортиқ тўқимачилик чиқиндилари ҳосил бўлади — бу фақатгина умумий муаммонинг бир қисми. Бутун дунё бўйлаб мода саноати энг йирик ифлослантирувчилардан бири: ҳаддан ташқари кўп сув сарфи, кимёвий моддалар, CO₂ чиқиндилари ва қайта ишланмайдиган матолар тўпланган полигонлар...
Экодизайнер эса бу муаммони илдизидан ҳал қилишга киришади — у маҳсулотни бутун ҳаётий циклни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштиради.
Европа Иттифоқида аллақачон текстиль чиқиндиларини бошқариш бўйича директива, сотилмаган кийимни йўқ қилиш тақиқлари, материал таркиби ва чидамлилигига оид талаблар жорий этилган. Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ҳам шунга ўхшаш қонуний нормаларни ишлаб чиқмоқда.
Брендлар ушбу талаб ва санкцияларнинг олдини олиш учун экодизайнерларга муҳтож.
Бугунги истеъмолчилар — айниқса ёшларда — тобора маъсулиятли бўлиб бормоқда: улар шаффофлик, экологик ва ахлоқий масъулиятни талаб қилмоқда. Сармоядорлар эса фақат кучли ЭСГ стратегияга эга лойиҳаларга маблағ киритмоқда.
Экодизайнер — айнан шу бозор эҳтиёжларига жавоб берадиган маҳсулотларни яратувчи калит мутахассисдир.
Дунё "ишлаб чиқар — сотиб ол — ташла" деган эскирган моделдан воз кечиб, айланма иқтисодиётга ўтмоқда.
Экодизайнер — ушбу айланманинг меъмори: у қайта ишланган материаллардан фойдаланади, маҳсулотни осон таъмирлаш, қайта ишлаш ёки “апсайклинг” имконини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқади. Бу энди тор соҳа эмас — балки глобал бозорда рақобатбардош бўлиш учун зарур бўлган асосий талаб.
Экодизайн бу “яшил” ранг эмас. Бу — инновация, масъулият ва мода саноатининг 21-асрда яшаб қолиш стратегиясидир.
Экологияни инобатга олган ҳолда лойиҳалаш — бу танлов эмас, балки профессионал зарурат.
💬 Сиз глобал муаммони ҳал этишда иштирок этишга тайёрмисиз?
♻️ белгисини қўйинг, агар экодизайн кучига ишончингиз комил бўлса. Фикрингизни изоҳларда қолдиринг!
