Дунёда

Мусиқа чалаётган мато

Мусиқа чалаётган мато

Японияда ноодатий технология яратилди — мусиқа чалаётган мато. Бу мато оддий карнай каби ишлайди, лекин овоз битта жойдан эмас, бутун мато юзасидан чиқади.

Матонинг ичига махсус ток ўтказувчи иплар қўшилган. Шу иплар тебраниб, мусиқа ёки нутқ чиқаради. Овоз баланд эмас, аммо мусиқа ва подкаст тинглаш учун етарли.

Бу мато юмшоқ ва эгилувчан. Уни буклаш, деворга осиш, ёстиқ устига қўйиш ёки қўлга ўраб юриш мумкин. У хавфсиз, танага тақса ҳам зарар қилмайди.

Матоли карнай елимcиз тайёрланган, шунинг учун мато қаттиқлашмайди. Уни уй безаги ёки совға сифатида ишлатиш мумкин.

Батафсил ўқиш Қорақалпоғистонда қиймати $48,5 млнлик ип-калава ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди