Наманган уй тўқимачилиги махсулотлари Сейшель оролларига экспорт қилинади

Сейшель ороллари Ташқи ишлар ва туризм вазири Луи Сильвестр Радегонд ва Ахсикент археология парки раҳбари Анвар Икром ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Сейшель оролларидаги 700 дан ортиқ меҳмонхона ва 2000 га яқин меҳмон уйлари учун Намангандан тўқимачилик махсулотлари экспорт қилиш имкониятлари муҳокама этилди.
Наманган вилоятида уй тўқимачилиги сохаcида катта салоҳият мавжуд. Сейшель оролларидаги туризм соҳасининг ривожланиши эса, Наманган ишлаб чиқарувчилари учун янги экспорт йўлларини очишга хизмат қилиши мумкин. Айниқса, меҳмонхона ва туризм соҳаcида тўқимачилик махсулотларига талаб ошиб бормоқда, бу эса Наманганнинг уй тўқимачилиги ишлаб чиқарувчилари учун катта имкониятлар яратади.
Зияраҳ Травел компанияси раҳбари Мансур Юлдашев Сейшель оролларига 64-Халқаро гуллар фестивали учун сайёҳлар олиб келишни таклиф этди. Бу таклиф Наманганнинг уй тўқимачилиги махсулотларини экспорт қилишни янада оширишга имкон яратади.
