Наманган вилоятида қиймати 20 миллиард сўмлик янги лойиҳа ишга туширилди

Ўзбекистоннинг Косонсой туманида жойлашган “Намуна” кичик саноат зонасида “ФАЙЗ ТЕРРЙ” МЧЖ томонидан 20 миллиард сўмлик “Сочиқ ишлаб чиқариш ва бўяш” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.
Юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида ҳудудларда ижобий натижалар кузатилмоқда. Хусусан, Наманган вилоятида кичик саноат зоналарининг салоҳияти самарали фойдаланилмоқда.
Янги корхонада ҳозирги вақтда 40 нафардан ортиқ фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлиб, корхонани кенгайтириш орқали қўшимча 100 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилмоқда.
Бундай лойиҳалар ҳудудда иқтисодий фаолликни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда турмуш даражасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади.
