Нега Нике шиорини ўзгартирди?

Нике деярли 40 йил давомида ишлатилаган афсонавий “Жуст До Ит” шиорини янгилаб, енди “Why До Ит?” — яъни “Нега буни қилиш керак?” саволи билан чиқди.
Бу ўзгариш янги авлод, айниқса Генератион З ёшларига мурожаат қилиш мақсадида қилинди.
4-сентябрдан бошланган янги реклама кампаниясида спортчилар муваффақият эмас, балки энг муҳим лаҳза — илк қадам қўйиш қарори билан тасвирланган бўлиб, унда баскетбол, футбол, теннис каби спорт турларидаги ёш спортчилар иштирок этди.
Нике маркетинг раҳбари Никол Гремнинг айтишича, бу шиор одамларни ўз қўрқувини енгиб, ҳаракатни бошлашга илҳомлантиради.
Бренд янги “Спорт Оффенсе” стратегияси орқали маркетингда спортга қайтмоқда — маҳсулотлар энди жинсга эмас, спорт турларига қараб ишлаб чиқилмоқда.
Нике янги шиори билан ёшларни савол беришга, ўз кучини топишга ва ҳаракат қилишга ундамоқда.
