ДунёдаЎзбекистон

New Йорк Фашион Week 2026: ўзбек дизайни глобал саҳнада

New York Fashion Week 2026: ўзбек дизайни глобал саҳнада

Жорий йилнинг 11–16-февраль кунлари New Йорк шаҳрида New Йорк Фашион Week 2026 кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистондан АЗУКАРМОРЕНО бренди асосчиси ва дизайнери Камола Рустамова иштирок этиб, “САРПА — келинлик карвони” коллекциясини намойиш қилди.

Коллекция ўзбек сарпо анъанасини замонавий руҳда талқин этиб, уни муҳаббат ва оилавий қадриятлар рамзи сифатида кўрсатади.

Дизайнда хон-атлас ва миллий матолар уйғунлашиб, мерос ва замонавий эстетикани бирлаштирган образлар яратилган.

Ушбу ёндашув орқали миллий маданият глобал мода майдонида янги талқинда намойиш этилиб, ўзбек дизайн мактабининг ўзига хослиги яна бир бор таъкидланди.

Батафсил ўқиш Наманганда қиймати $261 млнлик йирик тўқимачилик лойиҳаси барпо этилмоқда