Дунёда

Нике ва Скимс ҳамкорлигида янги коллекция

Nike ва Skims ҳамкорлигида янги коллекция

Нике аёллар учун нафақат қулай, балки ўз танасини қабул қилиш ва севишга ундайдиган маҳсулотлар яратишга катта эътибор қаратаётган бўлиб, шу мақсадда 2019 йилда Ким Кардашьян томонидан асос солинган машҳур Скимс бренди билан ҳамкорлик қилиб, махсус коллекция тақдим этди.

NikeSkims тўплами турли спорт машғулотларига мос келиб, кенг ўлчам диапазонини — ХХС дан 4Х гача — қамраб олади. Матте, Шине ва Аирй каби етти хил йўналишдаги коллекция турли даражадаги машғулотлар учун махсус ишлаб чиқилган ва браларнинг ўлчамлари ҳам жуда хилма-хилдир. Бу кийимлар танангиз қандай бўлишидан қатъи назар, сизни қўллаб-қувватлаб, ишонч билан ҳаракат қилиш имконини беради.

Ҳозирда Нике савдоси бироз пасайган бўлса-да, айнан шундай ўз танасини қадрлашга урғу берувчи янги йўналиш компанияга янги куч ва имкониятлар олиб келмоқда. Бу ҳамкорлик спорт оламида янги давр бошланишидан далолатдир!

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Туркия тўқимачилик ҳамда чарм-пойабзал соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда