О'СТИН бренди ассортиментини кенгайтиришни давом эттирмоқда

Россиялик ЎСТИН бренди парфюмерия линиясини ишга туширгандан сўнг, биринчи поябзал коллекциясини тақдим этди.
Аёллар коллекцияси 14 та моделлар билан тақдим этилган. Булар ретро-кедалар, тўртбурчак учли балеткалар, леопард нақшли ва деним сандаллар.
Эркаклар коллекияси эса 7 та моделдан иборат бўлиб, фаолликни қадрловчилар учун мўлжалланган. Бу ерда спорт услубидаги чарм кедалар ва кроссовкалар, шунингдек ёзги мавсум учун қалин тагчармга эга сандаллар ҳам мавжуд.
Аввалроқ биз ЎСТИН бренди парфюмерия ишлаб чиқаришни бошлаганлиги ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.
