Дунёда

Озарбайжонда дунёдаги энг катта думалоқ қўлда тўқилган гилам яратилмоқда

Озарбайжонда дунёдаги энг катта думалоқ қўлда тўқилган гилам яратилмоқда

Озарбайжонда Шуша шаҳридаги тарихий масжиди учун диаметри 22,17 метр бўлган дунёдаги энг катта думалоқ қўлда тўқилган гилам тайёрланмоқда.

Мазкур лойиҳа Гейдар Алиев жамғармаси, ПАША Ҳолдинг, ПМД ва “Азерхалча” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

Гиламни тўқиш учун эронлик мутахассислар томонидан махсус икки қаватли тўқув дастгоҳи ишлаб чиқилган. “Қорабоғ” услубида, “Хатой” нақшлари билан безатилган бу ноёб гилам Исмоилли ва Шабран цехларида 150 нафар тўқувчи аёл томонидан тўқилмоқда. Иш жараёни 2024 йил 16 декабрда бошланган.

2025 йил 27 октябр куни Гейдар Алиев жамғармаси вице-президенти, ИДЕА жамоат бирлашмаси раҳбари Лейла Алиева гилам тўқиш жараёни билан танишди.

Батафсил ўқиш “Мергантекс” кластери чўл ҳудудларидан юқори ҳосил олмоқда