Ўзбекистон

Ўзбек маҳсулотлари Афғонистон бозорида

Ўзбек маҳсулотлари Афғонистон бозорида

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида ИИ Миллий ва халқаро кўргазма бўлиб ўтмоқда. Кўргазма 18-июнь куни бошланди ва 20-июньгача давом этади.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги 120 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этмоқда. Иштирокчилар тўқимачилик, енгил саноат, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, электротехника, аграр саноат ва фармацевтика каби соҳалардаги маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Кўргазма доирасида “Маде ин Узбекистан” миллий стенди ташкил қилинган бўлиб, унда Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари замонавий маҳсулотлари ва инновацион ечимлари кенг жамоатчиликка намойиш этилмоқда.

Очилиш маросимида Афғонистон расмийлари ва маҳаллий тадбиркорлар ўзбек делегациясига катта қизиқиш билдириб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида махсус ташкил қилинган Б2Б учрашувлар майдончилари орқали икки давлат тадбиркорлари ўртасида бевосита музокаралар ўтказилиб, ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинмоқда ва манфаатли шартномалар имзоланиши режалаштирилган.

Батафсил ўқиш САҒнинг янги логотипи Силвер Mercury ва White Сқуаре фестивалларида ғолиб бўлди!