Ўзбекистон

“Ўзбекипаксаноат” Хитой компанияси билан 30 миллион долларлик лойиҳа имзолади

“Ўзбекипаксаноат” Хитой компанияси билан 30 миллион долларлик лойиҳа имзолади

UzDaily’нинг хабар беришича, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси Хитойнинг CATHAYA ГРОУП компанияси билан 30 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Лойиҳа доирасида ипак мато ишлаб чиқарувчи замонавий корхона ташкил этилиши режалаштирилган. Корхона йилига 500 минг метр ипак мато ишлаб чиқариш, 80 тонна пиллани қайта ишлаш ва 300 та янги иш ўрни яратишни кўзда тутади. Корхона замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Лойиҳа тўлиқ — хомашё етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган ишлаб чиқариш занжирини қамраб олади. Корхонани 2027 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Маълумот учун, CATHAYA ГРОУП 1950 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда компанияда 10 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. Унинг йиллик айланмаси 1,5 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Батафсил ўқиш Униқло Россияга қайтиши мумкин