Униқло Россияга қайтиши мумкин

Япония бренди Униқлонинг эгаси бўлган Фаст Ретаилинг холдинги Россияда фаолиятини тиклаши мумкин. 2025 йил 31 август куни компания Роспатентга 10 та янги товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди. Аризалар орасида Униқло, ГУ ва Фаст Ретаилинг Co. логотиплари (қизил ва яшил рангларда), шунингдек “Юникло” — Униқлўнинг русча номи ҳам мавжуд.
Айни пайтда Фаст Ретаилинг Россияда Униқло билан боғлиқ 27 та, ГУ билан 2 та ва Фаст Ретаилинг Co. билан 3 та товар белгисига эга.
Маълумот учун, компания 2022 йил март ойида Россиядаги Униқло дўконлари ишини вақтинча тўхтатган эди. Бироқ 2025 йил февраль ойида Савдо марказлари иттифоқи Униқло, Ҳ&М ва Индитех компанияларига Россияга қайтишни таклиф этган. 100 дан ортиқ йирик савдо марказлари иштирокида ўтказилган сўров натижасида, уларнинг аксарияти бу брендлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Мазкур ҳаракатлар Фаст Ретаилинғнинг Россия бозорига қайтиши эҳтимолини кучайтирмоқда.
