Ўзбекистон Беттер Cotton конференциясида: Сертификация – тўқимачиликда ўзгаришларнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида

"Глобал Техтиле" компанияси бош директори Музаффар Разаков 2025 йилги Беттер Cotton Conference конференциясида спикер сифатида иштирок этди. Хусусан, Измир шаҳрида бўлиб ўтган панел сессиясида Музаффар Разаков Ўзбекистоннинг пахта-тўқимачилик саноатидаги трансформацияни тақдим этди ва сертификацияни ўз нутқининг марказий мавзуси қилиб олди. У қуйидаги муҳим жиҳатларга эътибор қаратди:
- Сертификациянинг стратегик роли, яъни бу фақатгина расмиятчилик ёки брендинг эмас, балки бутун мамлакат миқёсида тузилмавий ва маданий ўзгаришлар учун асосий восита ҳисобланади. Бу фикрлаш ва тизимларни ўзгартиради.
- Давлат ислоҳотларини сертификация орқали қўллаб-қувватлаш (BCI, ГОТС, BSCI ва бошқалар), бу қишлоқ хўжалиги соҳасидаги чуқур ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди (давлат буюртмаларидан воз кечиш, мажбурий ва болалар меҳнатига чек қўйиш, хусусий ташаббусга ўтиш). Бу ерда Разаков Давлат раҳбарининг тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади: мақсад – Ўзбекистоннинг пахта далаларини барчасини сертификатлашдир.
- Бизнесни тизимлаштириш воситаси сифатида сертификация: Глобал Техтиле учун бу BCI сертификатига тайёргарлик бўлиб хизмат қилди, натижада кластер фаолиятида туб ўзгаришлар юз берди:
1. Пахта даласидан тайёр маҳсулотгача ягона интеграциялашган тизим шаклланди.
2. Барча босқичларда (агрономия, қайта ишлаш, йигирув, тикув) шаффофлик, интизом ва умумий жараён тушунчаси пайдо бўлди.
3. Ҳар бир босқичда жавобгарликка асосланган корпоратив маданият шаклланди.
- Келажак пойдевори сифатида сертификация – бу барқарор бизнес ва саноат учун “яхши келажак” қуришда мустаҳкам асос бўлиб, шу орқали шунчаки пахта эмас, балки барқарор, тоза ва сифатли тўқимачилик маҳсулоти ишлаб чиқарилади.
- Маҳаллий кўмакнинг аҳамияти: Беттер Cotton’нинг Ўзбекистондаги вакилхонаси стандартларни илгари суриш ва ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнаётгани қайд этилди.
👉 Нутқнинг тўлиқ матни:
