Ўзбекистон билан Афғонистон орасида чарм-пойабзал соҳасида 9,5 миллион долларлик шартнома имзоланди

Аввал хабар берганимиздек, Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида ИИ Миллий ва халқаро кўргазма давом этмоқда. Тадбир доирасида Ўзбекистон чарм-пойабзал саноати вакиллари фаол иштирок эттириб, ўз маҳсулот ва имкониятларини кенг намойиш қилмоқда.
Кўргазма давомида муҳим келишувларга эришилди: Ўзбекистоннинг “КАШИФ ФЕРГҲАНИ” ЛТД ва Афғонистоннинг “АФГАН CYBER” компаниялари орасида 9,5 миллион АҚШ долларлик экспорт шартномаси имзоланди. Келишувга мувофиқ, турли моделлардаги чарм-пойабзаллар Афғонистон бозорига етказиб берилади.
Шунингдек, Афғонистон Ички ишлар вазирлиги учун хизмат пойабзали етказиб берувчи “АЙСАН” компанияси раҳбари Аҳмад Аймал ҳам Ўзбекистон маҳсулотларига катта қизиқиш билдириб, келажакда ҳамкорликни ривожлантириш ниятида эканлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, афғон тадбиркорлар — Ажан Ҳабиби ва “СЙ ҲОРИЗОН” компанияси вакиллари ҳам ўзбек чарм маҳсулотларига қизиқиш билдириб, ўзаро ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Мозори-Шарифдаги ушбу кўргазма нафақат йирик экспорт шартномалари имзолинишига асос бўлди, балки Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг Афғонистонда ишончли ва рақобатбардош ҳамкор сифатида тан олинишига ҳам хизмат қилмоқда.
